Линклар

logo-print

Украина мухолифатидан президентликка номзод Виктор Юшченко ўз тарафдорларини якшанба куни ўтказиладиган овоз беришда фаол қатнашишга чақирди. Ўз мурожаатида, Юшченко, 26 декабр куни бўладиган сайловда ғолиб чиқиш осон бўлмаслиги ва бу учун ўз тарафдорлари фаол қатнашиб унга ёрдам беришлари лозимлигини айтди.


“Ҳамма овоз бериши лозим. Шундагина натижа ишончли бўлади ва бирор кимса уни қалбакилаштиришига имкон қолмайди”, - деди жумладан Юшченко.

Чоршанба куни Мустақиллик майдонида минглаб тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан, Юшченко мухолифат ўтказган намойишлар Украина ҳаётини қонсиз ўзгартирганини айтди. Лекин якшанба куни бўлажак сайловлар бузилишини хоҳловчи кучлар ҳам бор, дея огоҳлантирди Юшченко.

Кировоград шаҳрида ўтказилган намойишда Юшченконинг рақиби Бош вазир Виктор Янукович Юшченкони “зарғалдоқ давлат тўнтаришини” содир этганликда айблади.

“Сизга шуни айтмоқчиманки, сайловда “зарғалдоқ путч”га овоз берадиганлар Украина халқига қарши овоз беради. Улар Украина хўжайинлари бўлиши керак бўлган одамларга қарши боради”, - деди Янукович

Айни пайтда украина Президенти Леонид Кучма ўз сафдошларидан бирини Конституциявий суд раиси этиб тайинлади.

Конституцион суднинг янги раиси Степан Ҳавриш ўтган ҳафтагача президентликка номзод Виктор Януковичнинг сайлов олди кампаниясини бошқариб келган эди.

Ҳавриш Олий суднинг 21 ноябрда ўтказилган сайлов натижаларини бекор қилиш ҳақидаги қарорини танқид қилаётганлардан бири.

Украина Конституциявий суди мамлакатдаги ҳар қандай ҳуқуқий жараённи, жумладан Олий суд қарорини ҳам қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG