Линклар

logo-print

Ироққа оид яна бир хабарга кўра, Бош вазир Ийяд Аллавий январда бўладиган сайловлар очиқ ва рақобатли бўлишини айтди.


Аллавийнинг “Уолл Стрит Жорнал” газетасига айтишича, 30 январ куни ўтказиладиган сайловлар ироқликларга ўз келажагини қуриш учун имконият яратиб беради.
Айни пайтда, АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелд Ироқдаги зўравонликлар 30 январ куни бўладиган сайловлардан кейин ҳам давом этиши мумкин, деган тахминларни айтмоқда.
Пентагонда журналистларга берган баёнотида, Рамсфелд жумладан бундай деди:
“Менимча, сайловлардан кейин Ироқда тинчлик бўлади, дейиш ҳато бўлар эди. Биз воқеъликка реал баҳо беришимиз лозим”.
Бугун Ироқ Ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий Хитойга расмий ташрифини бошлади. Ташриф давомида Зебарийнинг Хитой Бош вазири Вэнь Цзибао Зибао ва Ташқи ишлар вазири Ли Чжаосин билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG