Линклар

Бугун Фаллужадан жанглар оқибатида қочган фуқаролардан бир қисмининг шаҳарга қайтиши кутилмоқда.


Ироқ расмийларига кўра, шаҳарнинг ғарбидаги Андалус худудини тарк этган икки минг нафар оила бошлиқларига ўз уйларини кўздан кечириб, у ерга қайтиш ёки қайтмасликка қарор қилиш имкони берилади.
Ҳукумат расмийларининг таъкидлашича, Фаллужага қайтган ҳар бир оилага 100 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули берилади. Шунингдек, улар ўтган ой ўтказилган жанглар оқибатида йўқотган мулклари учун ўн минг АҚШ доллари миқдорида компенсация пули ҳам олиши мумкин бўлади.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари сешанба куни Мосул шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида содир этилган портлаш бўйича тергов бошланганини айтмоқда. Ҳарбий базанинг ошхонасида ҳудкуш кимса содир этган портлаш оқибатида 22 киши, жумладан 14 америкалик аскар ҳалок бўлган эди.
Яна бир хабарга кўра, Бағдод яқинидаги Латифия шаҳарчасида худкуш шахс содир этган портлашда тўққиз киши, жумладан Ироқ аскарлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG