Линклар

Бугун Россия Президенти Владимир Путин матбуот анжумани ўтказди.


Матбуот анжуманида Путин давлатга тегишли корхоналардан бири Юкос нефт компаниясининг акцияларини сотиб олиши қонуний экани ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилганини айтди.

Путин журналистларга берган баёнотида, давлатга тегишли бўлган Роснефт компаниясининг Юкос акцияларини сотиб олиши бозор қоидаларига тўлиқ мос келишини айтди.

“Бугун давлат қонуний бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Мени буни табиий ҳол, деб ҳисоблайман”, - деди Путин.

Кеча Ростнефт давлат ширкати Юкос компаниясига тегишли бўлган Юганскнефтегаз корхонасини сотиб олгани ҳақида эълон қилинди. Мазкур ҳарид Кремлга Юкос компаниясини тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Маълум бўлишича, Путин маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Игор Сечин Роснефт ширкати бошқаруви кенгашининг раиси.

Шунингдек, матбуот анжуманида Путин Ғарбни, хусусан АҚШни расмий Москва ва унинг қўшнилари ўртасидаги муносабатларга аралашиб, Россияни изоляция қилишга уринаётганликда айблади.

Журналистлар саволига жавоб берар экан, Путин Ғарбнинг Украина президентлик сайловлари иккинчи босқичини танқид қилиши нотўғри эканини айтди.

Путин Ғарбни иккиюзламачи сиёсатини олиб бораётганини қайд этди. Бунда у Ироқда январ ойида ўтказиладиган сайловлар мамлакатдаги зўравонликлар шароитида эркин ва адолатли ўтишига шубҳалари борлигини айтди.

Матбуот анжуманида шунингдек, Чеченистонга доир саволлар ҳам берилди. Путин бу саволга жавоб берар экан, Ғарбнинг Чечен масалсига нисбатан олиб бораётган сиёсати Россия барқарорлигига путур етказишга қаратилганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG