Линклар

logo-print

АҚШ Беларус ҳукуматини мухолифат раҳбари Михаил Маринични озод қилишга чақирди.


Кеча Маринич хизмат жойидан компютер ўғирлаганлик ва қонунсиз равишда қурол сақлаганликда айбланиб¸ жавобгарликка тортилди. Маринич ва унинг адвокати унга нисбатан қўйилган айблар сохталигини айтишмоқда.
АҚШ Давлат департаменти баëнотида Беларус ҳукумати Маринични сиëсий қарашлари туфайли жавобгарликка тортгани учун айбланади. Баëнотда айтилишича¸ бу Беларусда рўй берган биринчи воқеа эмас¸ яқинда мухолифат раҳбари Анатолий Лебедко ҳам сиëси қарашлари учун айбланган эди.
Михаил Маринич президентликка собиқ номзод ва Минск шаҳрининг собиқ мэри. У¸ шунингдек¸ бир неча мамлакатларда элчи сифатида ҳам вазифа бажарган.
XS
SM
MD
LG