Линклар

logo-print

Бугун Украинада сайлов кампаниясининг сўнгги куни.


Украина мухолифати раҳбари Виктор Юшченко ва Бош вазир Виктор Янукович бугун сайловчиларга ўзларининг сўнгги мурожаатини қилади. Якшанба куни президентлик сайловининг иккинчи босқичи такрор ўтказилади.
Юшченконинг сайлов кампаниясининг сўнгги куни телевидение орқали нутқ сўзлаш ҳуқуқидан фойдаланиши¸ Януковичнинг эса мамлакат ғарбидаги Ужгородда сайловчилар билан учрашиши кутилмоқда.
21 ноябрда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Янукович ғолиб¸ деб расман эълон қилинган эди. Аммо кейинчалик сайловда йўл қўйилган сохтакорликлар боис Олий суд сайлов натижаларини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG