Линклар

Бугун Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев мамлакат судлов тизими ходимларига мурожаат қилиб¸ уларни феврал ойида ўтказиладиган парламет сайловлари жараëнида холис бўлишга чақирди.


Қирғизистон Олий судининг 80 йиллигини нишонлаш маросимида қилган чиқиши чоғида президент Ақаев¸ "бир неча йиллик ислоҳотлар натижасида мамлакат суд тизими мустақил бўлди"¸ - деди.
"Мен судяларни сайлов жараëнида пайдо бўладиган можароларни ҳал этишда холис бўлишга чақираман. Шунда биз кейинги ўн йил ичида қурган демократиянинг мустаҳкамлигини кўрсата оламиз"¸ - деди Ақаев.
Мухолифат раҳбарлари фикрича¸ президент суд тизимини назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG