Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:40

Номзод кузатувчиларсиз қолди


Сайловга бир кун қолганда Тошкент шаҳри адвокатлари коллегияси раисаси, “Фидокорлар” миллий демократик партияси томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Гулнора Эшонхонованинг кузатувчилари мандати қайтариб олинди.

Г.Эшонхонованинг номзоди 6-Саноат сайлов округидан кўрсатилган. Округ сайлов комиссияси Гулнора Эшонхонова тақдим этган ариза бўйича унинг сайловда иштирок этадиган кузатувчилари рўйхатини тасдиқлаган ва уларга кузатувчи мандатини берган.

Кузатувчилардан бири Вагиф Жаъфаровнинг сўзларига қараганда, Г.Эшонхонова ОСК томонидан кўрсатилган намунага қараб кузатувчилар рўйхатини тақдим этган. ОСК бу ҳужжатларни расман қабул қилиб, мандат тарқатган. Лекин 23 декабрь куни “Миллий тикланиш” партиясидан номзоди кўрсатилган Сарвар Абдуллаевнинг ишончли вакили Саидакмал Сайнурдиновдан тушган ариза асосида ОСК Г.Эшонхонованинг кузатувчилари мандатини бекор қилган.

В.Жаъфаровнинг билдиришича, сайлов тўғрисидаги қонун бўйича кузатувчиларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза фақат партия томонидан берилиши мумкин. Шунга қарамай, ОСК Г.Эшонхонова хатога йўл қўяётганини ўз вақтида аниқламаган ва нотўғри тўлдирилган ҳужжатларни қабул қилиб, расмийлаштирган.

В.Жаъфаровнинг таъкидлашича, бу ҳолатда айб Г.Эшонхоновада эмас, балки ОСКдадир. ОСКнинг хатоси туфайли Г.Эшонхонова кузатувчиларсиз қолган.

6-Саноат сайлов округи комиссияси раиси Ҳотам Иноғомов ОСК хатога йўл қўйганини қисман тан олди.
XS
SM
MD
LG