Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

Беморлар ўз уйида туриб сайловда қатнашиши мумкин


Феруза Куни-кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайловида иштирок этувчи баъзи сайловчилар учун сайловни уларнинг яшаш жойларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмани тасдиқлади.

Кўрсатмага кўра, саломатлиги туфайли сайлов участкаларига бориб овоз бера олмайдиган сайловчилар учун ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари уларнинг яшаш жойларига келиб овоз беришни ташкиллаштириши лозим. Фақатгина саломатлиги сайлов участкаларига бориб овоз беришга имкон бермайдиган сайловчиларгина бундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Сайлов куни сайлов тугашига икки соат қолгунча бу имконият вақти ҳам тугайди.

Кўрсатмада белгиланишича, фуқароларнинг талаби ёхуд мурожаатларисиз яшаш жойларига бориб сайловларни ташкил этиш ҳамда бу жараёнда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш қатъиян маън этилади.

Марказий сайлов комиссиясидан ўз уйида овоз бериш имкониятидан фойдаланадиган фуқаролар сони ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи бўлмади.

МСК матбуот маркази раҳбарининг етакчи ёрдамчиси Динара Дўлтаеванинг сўзларига қараганда, бундай кўрсатма ўз хоҳиши билан сайловда қатнашмаган фуқароларни мажбурий овоз бердириш воситасига айланиб кетмайди.

Бироқ кўпчилик кузатувчилар ва фуқаролар кўрсатмадан мажбурий овоз бердириш мақсадида фойдаланишига шубҳа йўқлигини айтмоқда. Уларнинг билдиришича, участка сайлов комиссияси аъзолари уйма-уй юриб, сайловчиларни овоз беришга мажбур қилиши илгари кўп учраган.

Кузатувчи Маргуба Камолованинг фикрича, сайловда белгиланган миқдорда сайловчи қатнашишини таъминлашга маҳкум этилган сайлов комиссияси аъзолари маҳалла оқсоқоллари ва уларга тобе кишилар билан уйма-уй юриб, сайловчилардан овоз олиши аниқ.
XS
SM
MD
LG