Линклар

Миш-мишда жон борга ўхшайди


Феруза Хабарларга қараганда, Тошкент шаҳри театрларида болаларнинг қишки таътил кунлари намойиш этилиши режалаштирилган барча янги йил байрам томошаларини ўтказиш бекор қилинган.

Болалар учун янги йил байрам томошалари тайёрлаган Ўзбек миллий академик драма театри раҳбари Ёқуб Аҳмедовнинг сўзларига қараганда, айни пайтда шунақа миш-миш бор. Лекин ҳеч ким театр раҳбариятига байрам томошаларини бекор қилиш ҳақида расман кўрсатма бермаган.

Байрам томошалари тайёрлаган бошқа театр ва ижодий жамоалар вакиллари ҳам бу ҳақда фақат қуруқ гаплар мавжудлигини, мазкур масала қандай ҳал қилинишини эса ҳеч ким билмаслигини таъкидлади.

“Ўзбектеатр” ижодий бирлашмаси вакилининг билдиришича, байрам томошалари ўтказадиган барча жамоаларга ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиши лозимлиги эслатилган, холос.

Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбарининг томошабинлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Хайрулла Иноғомов байрам томошаларини ўтказмаслик тўғрисида Тошкент шаҳри ҳокимлигидан оғзаки буйруқ бўлгани, бу масала яқинда яна қайта кўриб чиқилиши кутилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG