Линклар

Космосга оид яна бир хабарга кўра, НАСА агентлигининг Сатурн сайёрасига юборган Кассини космик кемасидан Хёйген номли кичик тадқиқот кемаси Титан сайёрасига жўнатилган.


Хёйген кемаси уч ҳафтадан сўнг Титан сайёраси атмосферасига етиб боради ва сайёра ҳақида маълумотларни Ерга юборади. Олимларнинг фикрича, Титан сайёрасида ҳам қадимда Ерда мавжуд бўлган органик моддалар бўлиши мумкин.
НАСАнинг Кассини кемаси 1997 йилда Сатурн сайёрасига жўнатилган эди. Кассини кемаси Сатурнга етиб бориши учун яна 2 миллиард километрдан ортиқ йўл босиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG