Линклар

logo-print

Бугун Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Абу Мусаб Ал Зарқавий билан боғлиқ бўлган икки жанггарини қўлга олганини маълум қилди.


Ҳарбийларга кўра, қўлга олинган Солиҳ Аруғон Халил ва Бассим Муҳаммад Ҳозим Рамади шаҳрида 8-12 декабр кунлари қўлга олинган. Улар “Ҳарун” террорчи гуруҳи етакчилари бўлган. АҚШ ҳарбийлари бу гуруҳни 11 нафар Ироқ гвардияси аскарларини ўлдирганликда ва бир нечта портлашларни содир этганликда айбламоқда.
Маълум бўлишича, икки нафар жанггарини қўлга олишда тинч аҳоли вакиллари ёрдам берган.
Айни пайтда, кеча Рождество арафасида Бағдоднинг Мансур худудида кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинмоқда. Маълум бўлишича, Мансур худудида мусулмонлар билан христианлар истиқомат қилади.
Полицияга кўра, портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши жароҳатланган.
Аниқланишича ёқилғи ташувчи автомашина портлаган ва портлашни худкуш кимса амалга оширган бўлиши мумкин. Портлаш содир этилган кўчада Ливия, Марокаш ва Иордания элчихоналари жойлашган.
Портлаш АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелднинг Ироққа ташрифи тугашидан бир неча соат ўтиб содир этилди.
Кеча Рамсфелд Ироққа келди. У ўз сафарини Мосулдаги АҚШ ҳарбий базасидан бошлади. Бу ерда бир кун олдин содир этилган портлашда 22 киши ҳалок бўлган эди. Рамсфелднинг айтишича, Ироққа кутилмаганда сафар қилишдан мақсад АҚШ аскарларини шахсан Рождество байрами билан табриклаш бўлган.
XS
SM
MD
LG