Линклар

Украина Конституциявий суди яқинда мамлакат сайлов қонунига киритилган ўзгартишларни ноконституциявий деб топди.


Бу қарорга кўра, эртага ўтказиладиган президентлик сайловининг учинчи босқичи ноқонуний деб топилиши мумкин.
Конституциявий судга кўра, уйда овоз бериш ҳуқуқининг фақатгина ногиронларга берилиши сайловчиларнинг ҳуқуқларини бузади. Суд раиси Микола Селивон қонунга киритилган мазкур ўзгартишлар дарҳол бекор қилинишини маълум қилди.
Қарорни жойлардаги сайлов комиссияларга етказиш Марказий сайлов комиссиясига топширилди.
Конституциявий суднинг қарорига кўра, соғлиғи туфайли сайлов участкаларига бора олмайдиган сайловчилар бу ҳақда бугун сайлов комиссиясига хабар қилиши лозим. Шунда уларга уйда овоз бериш имкони берилади.
Марказий сайлов комиссияси Конституциявий суднинг қарорига қарамасдан якшанба кунга белгиланган овоз бериш вақтида ўтказилажагини маълум қилди.
Эртага Украинада ўтказиладиган сайловда Бош вазир Виктор Янукович ва мухолифат етакчиси Виктор Юшченколар мамлакат президентлиги учун баҳслашади.
XS
SM
MD
LG