Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Асқар Ақаев мамлакат мухолифатини четдан олинган ёрдам билан ҳукуматни эгаллаш мақсадида эканликда, деб айблади.


Телевидение орқали чиқишида мамлакат аҳлига мурожаат қилар экан, Асқар Ақаев бундай деди:

“Наҳотки биз, халқаро интернационал манфаати, Қирғизистонда ҳам лола инқилобини ўтказишни истаганлар манфаати учун ўз иқтисодиётимизда эришилган, халқимиз эришган ютуқларни қурбон келтирсак. Биз мамлакатда ўзаро ҳамжиҳатлик бўлишига эришишимиз керак”.

Қириғизистон мухолифати эса Асқар Ақаев айбловини асоссиз, деб ҳисобламоқда. Мухолифат вакиллари таъкидича, ҳукумат сайлов натижаларини қалбакилаштирган тақдирдагина мамлакатда оммавий чиқишлар бошланиши мумкин.
Қирғизистонда келгуси йил феврал ойига парламент, октябр ойига эса президентлик сайловлари белгиланган.
XS
SM
MD
LG