Линклар

Афғонистон президенти Хомид Карзай ҳукуматнинг икки собиқ аъзосини вилоят ҳокими этиб тайинлади.


Қандаҳор вилояти ҳокими этиб, ижтимоий масалалар бўйича собиқ вазир Гул Оға Шерзай тайинланди. Қишлоқ хўжалиги бўйича собиқ вазир Хуссайн Анварий эса Кобул шаҳри ҳокими қилиб тайинлади.
Пайшанба куни Карзай бу икки одамини вазирлар маҳкамаси таркибидан чиқарган эди. Президент матбуот хизматининг изоҳлашича, бу вазирлар олий маълумотга эга эмас. Мамлакат конституцияси талабига кўра, вазирлар олий маълумотли бўлиши керак.
XS
SM
MD
LG