Линклар

logo-print

Бугун Украинада президентлик сайловининг иккинчи босқичи такроран ўтказилди.


Мамлакат раҳбарлигига мухолифат номзоди Виктор Юшченко ва Бош вазир Виктор Януковичлар даъвогарлик қилмди. Сўнгги маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 55 фоизи сайловда овоз берган. Сайловни 12 минг кузатувчи кузатган.
Шу йил 21 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларнинг иккинчи босқичи натижалари кўплаб қонунбузарликлар билан ўтгани туфайли Олий Суд томонидан бекор қилинган эди.
Кузатувчилар эътирофича, умуман олганда, Украинада сайлов осойишта ва меёрида ўтган. Бу ҳақда хорижий кузатувчилардан бири бундай дейди:

“Сайлов жуда яхши ўтмоқда. Биз ҳали ҳеч қандай қонунбузарликни учратмадик. Ҳаммаси режадагидек бораяпти. Биз анча хурсандмиз”.
XS
SM
MD
LG