Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатдаги парламент сайловини кузатиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга бўлмаслиги керак, деб баёнот берди.


“Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бугунги сайлов масалада экслюзив ёки доминантлик ҳуқуқига эга бўлолмайди. Чунки бу ташкилот Европа ташкилоти. Биз, яъни Марказий Осиё мамлакатлари эса фақат собиқ совет республикалари бўлганимиз учун қўшилиб қолганмиз”.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти йигирма кишилик вазиятни ўрганиш чекланган гуруҳини бугун Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловига жўнатди. Расмий маълумотларга кўра, овоз беришга сайловчиларнинг 71 фоиздан ортиғи келган. Озодлик радиоси мухбирлари эса, сайловга келган аҳоли сони бундан камроқ бўлганини хабар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG