Линклар

Бугун Жанубий Осиёдаги Шри-Ланка, Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия ва Таиландда кучли зилзила содир бўлди.


Табиий офат қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра, тўққиз ярим минг кишидан ортган. Зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 8 – 9 баллни ташкил этди. Айрим ҳудудларда зилзиладан сўнг кучли тўфон кўтарилди. Зилзила маркази эса Индонезиянинг Суматра ороли бўлди. Мальдивия пойтахтининг учдан икки қисми сув остида қолди.
Мутахассислар эътирофича, охирги 40 йил ичида Жанубий Осиёда бундай кучли ер қимирлаши содир бўлмаган эди. Ҳиндистон Бош вазир Манмохан Сингх мамлакат ҳарбий кучларини тўла сафарбар қилинганини маълум қилди. Малдивия президенти Маъмун Абдул Ғайём табиий ҳалокатни миллий фожеа, деб атади.
Рим Папаси Иоанн Павел иккинчи фожеадан азият чеккан мамлакатларга ҳамдардлик билдирди:

“Биз бу даҳшатли фожеанинг қурбонлари учун ибодат қилаяпмиз. Биз қаттиқ азият чеккан инсонлар билан биргамиз. Умид қиламизки, дунё жамоатчилиги бу инсонларга амалий ёрдам кўрсатади”.

Европа Иттифоқи жабр кўрган мамлакатларга уч миллион доллар миқдорида маблағ жўнатишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG