Линклар

Хорватиядан олинган хабарда, Югославия асосчиси Йозеф Тито ҳайкалининг портлатилгани айтилади.


Полицияга кўра, Хорватиядаги Тито туғилган қишлоқда қўйилган ҳайкал портлаш содир этилиши натижасида вайрон қилинган. Портлашда яна бир нечта уйлар ҳам зарар кўргани айтилмоқда.
Хорватия ҳукумати мазкур воқеани қоралади ва полицияни жиноятчиларни топиб жазолашга чақирди.
Тито Иккинчи жаҳон урушидан кейин Югославия давлатининг асос солинишига етакчилик қилган эди.
XS
SM
MD
LG