Линклар

Бугун Россия мудофаа вазири Сергей Иванов келаси йили Россия билан Хитой биргаликда ҳарбий машқлар ўтказишини маълум қилди.


Унинг маълум қилишича, ҳарбий машқлар Хитой худудида ўткзилади.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Иванов ҳарбий машқлар кейинги йилнинг иккинчи ярмида бўлишини маълум қилган. Машқларда денгиз флоти ва ҳаво кучлари, жумладан сув ости кемалари ҳамда стратегик бомбардимончи самолётлар иштирок этиши айтилмоқда.
Иванов мазкур режалар ҳақида Владимир Путин раислигида ўтказилган ҳукумат мажлисида маълум қилди.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг айтишича, режалаштирилаётган ҳарбий машқлар мисли кўрилмган бўлади.
XS
SM
MD
LG