Линклар

logo-print

Бугун Исроил ҳукумати 159 нафар фаластинлик маҳбусларни озод этди.


Исроил маҳбусларнинг озод этилиши янги Фаластин раҳбариятига ҳайрихоҳлик сифатида амалга оширилганини айтмоқда.
Собиқ маҳбуслар автобусларда Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасига келди. Уларни қариндошлари кутиб олди.
Фаластин муваққат раҳбари Маҳмуд Аббос маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади ва Исроилни барча фаластинлик маҳбусларни, жумладан узоқ муддатга ҳукм этилганларни ҳам озод этишга чақирди.
Ҳозирда Исроил 7 мингдан ортиқ фаластинликни ўз турмаларида сақлаб турибди. Исроил расмийлари Исроилга хужум уюштирганликда айбланаётганларни озод этмаслигини маълум қилди. Бироқ Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг матбуот котиби фаластинлик маҳбусларнининг яна бир қисми озод этилиш эҳтимоли борлигини айтди.
“Фаластинлик қўшниларимиз билан янгидан мулоқот олиб боришга тайёрмиз. Мулоқот доирасида бошқа маҳбусларни ҳам озод этишимиз мумкин. Албатта, агар Фаластин раҳбарлари ҳам терроризмга чек қўйиш ва ислоҳотларни амалга оширишга ваъда берса”, - деди Исроил расмийси.
XS
SM
MD
LG