Линклар

Душанбедан хабар қилиниишича, АҚШ ҳукумати Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида озиқ-овқат етказиб бериш ҳақида битим имзолади.


АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, расмий Вашингтон 400 минг аҳолига ун ва ўсимлик мойи тарқатади. Иснонпарварлик ёрдами Кэйр, Мерси Кор, Сэйв Зе Чилдрен ва Каунтерпарт Консорциум ташкилотлари орқали тарқатилади. Озиқ-овқат махсулотлари асосан ҳомиладор ва янги туққан аёлларга етказиб берилади.
Элчихонага кўра, иснонпарварлик ёрдамининг бир қисми сотилиб, олинган фойда ирригация, санитария ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга оширишга ишлатилади.
XS
SM
MD
LG