Линклар

logo-print

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Украинада қайтадан ўтказилган президентлик сайлови натижаларини эркин ва очиқ сайловлар сари қўйилган қадам, деб баҳолади.


ЕХҲТ кузатувчиларига раҳбарлик қилган Брюс Жорж сайловлар давомида камчиликлар қайд этилган бўлсада, ЕХҲТ ва бошқа халқаро меъёрлар сари сезиларли қадамлар қўйилганини айтди.
Айни пайтда, Украина марказий сайлов комиссяиси 99 фоиз овозлар саналганини маълум қилмоқда. Дастлабки натижаларга кўра, мухолифат номзоди Виктор Юшченко 52 фоиз, Бош вазир Виктор Янукович 44 фоиз овоз олган. Марказий сайлов комиссиясига кўра, кеча бўлиб ўтган овоз беришда 77 фоиз сайловчи қатнашган.
Киевнинг Мустақиллик майдонида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Юшченко сайловда ғалаба қозонганини таъкидлади.
"Сизга бу ғалаба Украина халқининг, Украина миллатининг ғалабаси эканини айтмоқчиман. Биз бу ғалабани балки асрлар давомида кутгандирмиз. Биз 14 йилдан бери мустақил эдик, энди эса биз озод бўлдик."
Кеча бўлиб ўтган сайлов Украина Олий судининг президентлик сайлови иккинчи босқичини қайтадан ўтказиш ҳақидаги қарорига асосан ўтказилди. Олий суд 21 ноябр куни ўтказилган овоз бериш натижаларини Янукович фойдасига қалбакилаштирилган, деб топган эди.
XS
SM
MD
LG