Линклар

Айни пайтда, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан келган кузатувчилар кеча бўлиб ўтган парламент сайловлари халқаро меъёрларга мос равишда ўтказилганини маълум қилди.


Марказий сайлов комиссияси матбуот котиби Шерзод Қудратхўжаевнинг сайловлар очиқ ва адолатли ўтганини айтди. Сайлов комиссияси вакилига кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 85 фоизи қатнашган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан келган кузатувчилар гуруҳи раҳбари Владимир Рушайло сайлов қонуний, эркин ва очиқ ўтганини айтди.
“Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан келган кузатувчилар борган участкаларнинг ҳаммаси вақтида очилди. Уларнинг фикрича, овоз бериш жараёни тинч ва ишчи руҳида, миллий сайлов қонунчилигиа асосан ўтди. Участка сайлов комиссиялари Ўзбексистон фуқаролари эркин ва яширин овоз беришларига барча шароитларни яратиб берди”, - деди Рушайло
Сайловчилар Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасига депутатларни сайлдилар. Сайловларда бешта партия қатнашди. Мамлакат мухолифат партияларининг бирортасига ҳам сайловда қатнашиш ҳуқуқи берилмади.
Эрк демократик партияси вакили Отаназар Орипов ўтказилган сайловларни ўзбек халқига қарши жиноят, деб баҳолади. Мухолиф партиялар шунингдек, сайловларда 85 фоиз сайловчилар қатнашганига шубҳа билдиришди.
Сайлов натижаларининг бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG