Линклар

logo-print

Жанубий Осиёда якшанба куни кучли тўфон рўй берди.


Тўфонга Индонезиянинг Суматра ороли яқинида денгиз тубида рўй берган зилзила сабаб бўлган. Рихтер ўлчови бўйича 9 баллга етган зилзила цунами, яъни денгизда улкан тўлқиннинг ҳосил бўлишига олиб келган. Фалокат оқибатида қарийб 20 минг киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Айтилишича, мазкур тўфон охирги 40 йил ичида жаҳонда рўй берган энг кучли ер қимирлаши оқибатида рўй берди.
Зизиладан ҳосил бўлган цунами Шри Ланка, Ҳиндистон, Индонезия, Малдив Ороллари, Тайданд, Бирма ва Малайзия соҳилларига етиб борган.
Бу малакатлар ҳукуматларидан олинаётган хабарларда қурбонлар сони ошиб бораётгани айтилмоқда.
Фалокат юз берган жойларда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Қатор давлатлар зилзила рўй берган мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатмоқда.
Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида туристлар ҳам бўлган.
Швециядан олинган хабарларда Тайландда дам олаётган 9 нафар швециялик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Шунингдек, 10 нафар норвегиялик ҳамда 4 нафар австрияликларнинг ҳам қурбон бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG