Линклар

logo-print

Ўтаётган йил янги йилда сабоқ бўлади..ми?


Зикрилло Ишонч “Озодлик” мухбири Ўзбекистон матбуотидаги 2004 йилги ўзгаришлар, янги йилда кутилаётган умидлар ҳақидаги саволларга жавоб излашга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломовнинг сўзларига қараганда, 2004 йил мамлакат журналистлари учун сермаҳсул йил бўлган. Жорий йилнинг мартида у раҳбарлик қилаётган ташкилот ташкил этилган. Ўтаётган йилда журналистларнинг ўқувига катта эътибор қаратилган. Уюшмага ёрдам сўраб, журналистлардан баъзи мурожаатлар тушган. Уюшма уларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг таъкидлашича, ўтаётган йил маҳаллий журналистлар учун омадсиз келган. Улар халққа ёруғ юз билан қараб: “Биз сизнинг дардингизни ёрита олдик”, дея олмайди.

“Ўтаётган йил бизга қайсидир маънода сабоқ бўлар. Янги йилда бизга халқнинг ишончини оқлай олмаганимизни эслатиб турар”, - деди А.Аннаев.

Журналист Саида Сайҳуннинг билдиришича, матбуотда мулоҳаза, воқеа-ҳодиса нисбатан аниқ муносабат йўқ. Ҳозир ижодкорларнинг (эркин фикрловчи) маълум бир қатлами етишиб чиққан. Лекин улар учун ҳам катта мактаб яратилмаган.

С.Сайҳун журналистларнинг ойлик маошлари оширилишини, техника воситалари билан жиҳозланиш яхшиланишини исташини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG