Линклар

logo-print

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харразий Покистон Ташқи ишлар вазири Хуршид Касурий билан учрашди.


Учрашувда икки мамлакат ўртасида газ қувури ўтказиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Эрон 1996 йилда 3 миллиард АҚШ долларига тенг газ қувури лойиҳасини таклиф қилган эди. Қувур орқали Эрон газининг Покистон ва Ҳиндистонга экспорт қилиниши кўзда тутилган эди.
Лойиҳа Ҳиндистоннинг Покистон орқали ўтадиган газ қувури қанчалик ишончли бўлиши ҳақидаги хавотирлари туфайли тўхтатилиб турганди.
Мутахассисларининг айтишича, агар газ Ҳиндистонга экспорт қилинадиган бўлса, Покистон транзит бадали сифатида йилига 600 миллион АҚШ долларигача фойда олиши мумкин.
Покистон мазкур лойиҳани Ҳиндистон иштирокисиз ҳам амалга ошириш истагида эканини билдирган эди. Бироқ расмий Теҳрон Ҳиндистоннинг иштирогисиз лойиҳани давом эттириш ҳақида бир тўхтамга келгани йўқ.
XS
SM
MD
LG