Линклар

logo-print

Қозоғистон расмийлари Сорос-Қозоғистон жамғармасига нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди.


Маълум бўлишича, АҚШ инсонпарварлик ташкилоти бўлган жамғарма солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда.
Ички ишлар вазирлиги иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси матбуот котиби Руслан Тлеулин Озодлик радиосига жамғармага жарима солиниши ёки Қозоғистонда унинг фаолияти тўхтатилиши мумкинлигини айтди.
“Сорос-Қозоғистон жамғармасига нисбатан жиноий иш солиқларни тўлашдан бош тортганлиги учун очилди. Улар барча солиқларни тўлашига тўғри келади. Жамғармага жарима солиниши мумкин ёхуд унинг фаолияти тўхтатилиши мумкин. лекин буни суд ҳал қилади”, - деди Қозоғистон расмийси.
Сорос-Қозоғистон жамғармаси Қозоғистонда 1995 йилдан бери фаолият кўрсатади. Жамғарма мамлакатда фуқаролик жамияти ва демократик ислоҳотларни амалга оширишда халқаро стандартларни тарғиб этади.
XS
SM
MD
LG