Линклар

logo-print

Юкос нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Кремлни унга тегишли компанияни ўғирлаганликда айблади.


“Ведомости” газетасида чоп этилган хатида Ходорковский Юкосга тегишли Юганскнефтегаз корхонасининг сотилиши Владимир Путин ҳукуматга келганидан бери иқтисод соҳасида содир этилган энг ҳалокатли ҳодиса, деб айтган.
Юкосга тегишли Юганскнефтегаз корхонаси Россиянинг провинциал шаҳарларидан бирида рўйхатга олинган компанияга сотилган эди. Кейинчалик бу компания давлатга тегишли Роснефт ширкати томонидан ҳарид қилинди.
Ходорковский шунингдек, Путиннинг авторитар режимини танқид қилди ва бу режим Россияни барбод қилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG