Линклар

logo-print

Ироқдан олинган хабарларга кўра, бугун мамлакатнинг бир нечта шаҳарида полиция маҳкамаларига хужум уюштирилган.


Хужумлар оқибатида 26 нафар полиция ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Тикрит шаҳар полицияси вакилининг маъулум қилишича, шаҳардаги полиция маҳкамаларидан бирига уюштирилган хужумда 13 нафар полициячи ҳалок бўлган ва яна 2 нафари жароҳатланган.
Саммарада эса, 4та полиция пунктига қилинган хужумда 5 нафар полициячи ҳалок бўлган.
Бақуба шаҳрида портлаш ва отишмалар натижасида 6 нафар полициячи қурбон бўлгани айтилмоқда.
Бағдоддан олинган хабарга кўра, Ироқ миллий гвардияси қўмондонига суиқасд мақсадида қилинган хужум оқибатида бир гвардиячи ҳалок бўлган ва 8 нафари яраланган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Миллий гвардия қўмондони Генерал Мудхар Ал Мулла зарар кўрмаган.
Шунингдек, Мосулда ҳам бир полициячи ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
Кеча Ал-Қойда етакчиси Усама Бин Ладеннинг овози ёзилган, деб таҳмин қилинаётган аудио тасма тарқатилган эди. Аудио тасмада АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ ҳукуматига уюштирилаётган хужумлар олқишланган.
XS
SM
MD
LG