Линклар

logo-print

Украина Марказий сайлов комиссияси якшанба куни қайтадан ўтказилган президентлик сайлови иккинчи босқичининг дастлабки натижаларини эълон қилди.


Уларга кўра, Виктор Юшченко 52 фоиз овоз билан Бош вазир Виктор Янукович устидан ғолиб чиққан. Янукович 44 фоиз овоз олган.
Айни пайтда, Бош вазир Виктор Янукович якшанба кунги овоз бериш натижалари хусусида Олий судга мурожаат этажагини маълум қилди.
“Мен мағлубиятни ҳеч қачон тан олмайман. Чунки давлатимизда Конституция ва иснон ҳуқуқлари поймол этилди”, - деди журналистлар олдида чиқиш қилган Янукович.
Янукович унинг тарафдорлари сайловлар ўтказилиши хусусида минглаб шикоятларни йиққани ва Олий судга овоз бериш натижаларини бекор қилиш ҳақида мурожаат этишини айтди.
Кеча Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайлов натижаларини олқишлади. Ташкилотга кўра, якшанба кунги овоз бериш 21 ноябр куни ўтказилган сайловлардан кўра анча адолатлироқ ўтган. 21 ноябрдаги сайловларда Виктор Янукович ғалаба қозонган эди, бироқ Олий суд натижалар қалбакилаштирлган, деб топиб, уларни бекор қилган эди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Украинада якшанба куни бўлиб ўтган овоз бериш эркин ва адолатли ўтганини таъкидлади.

Сайловнинг дасталбки натижаларига кўра, ғолиб деб эътироф этилаётган Виктор Юшченко Украина ва Россия ўртасидаги алоқаларни тиклаш учун вақт талаб этилишини айтмоқда.
“Известия” газетасига берган интервюсида Юшченко украиналиклар Москванинг сайлов жараёнига аралашиб, унинг рақиби Виктор Януковични қўллаб-қувватлаганини тез эсидан чиқара олмаслигини айтган.
Бироқ Юшченко нима бўлганда ҳам унинг президент сифатида биринчи расмий сафари Москвага бўлишини маълум қилди. У шунингдек, Украина ғарбий худуди ва мамлакатнинг русий забон шарқий худудлари ўртасидаги ёвгарчиликка чек қўйишга ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG