Линклар

logo-print

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон парламент сайловлари хусусида турли фикрлар билдирмоқда.


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидан келган кузатувчилар якшанба куни бўлиб ўтган сайловлар халқаро стандартларга мос келмаганини таъкидламоқда.
Европа Иттифоқи вакиллари ҳам сайловларда фақатгина Ислом Каримовга содиқ партияларнинг қатнашишини танқид қилди.
Бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келган кузатувчиларга етакчилик қилган Владимир Рушайлонинг айтишича, сайловлар қонуний, эркин ва очиқ ўтказилган.
Ўзбекистон марказий сайлов комиссияси ҳам сайловлар миллий қонунчиликка асосан ўтказилганини маълум қилди.
Ўзбекистон мухолифати вакиллари овоз беришда сайловчиларнинг 85 фоизи қатнашгани ҳақидаги расмий маълумотларга шубҳа билдирмоқда ва мухолифат партияларга сайловда катнашиш имкони берилмаганини танқид қилмоқда.
Баъзи сайлов участкаларида бирорта ҳам номзод етарли овоз ололмагани сабабли парламентдаги ўринларнинг таҳминан ярми бўш қолгани айтилмоқда. Марказий сайлов комиссияси 9 январ куни бу ўринлар учун парламент сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG