Линклар

Қайта рўйхатдан ўтказиш ННТлар фаоллигини бироз чеклади


Феруза “Озодлик” мухбири ўзбекистонлик баъзи аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг 2004 йил хотин-қизлар ҳаётида қандай ўзгаришлар ясагани ҳақидаги фикрларини ўрганишга ҳаракат қилди.

йил кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ), хусусан, аёллар муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлар учун ҳам бир қадар оғир бўлган. Уларни қайта рўйхатдан ўтказиш бирмунча муаммолар туғдирган. Шу билан бирга, жорий йилда хотин-қизлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаган. Аввалги йилларда мавжуд ижтимоий муаммолар ўз ечимини топмаган.

“Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари Дилдора Алимбекова 2004 йил мамлакат аёлларининг сиёсий фаоллигини ошириш йўлидаги муҳим давр бўлганини таъкидлади.

“Энг катта ўзгаришлар бири сайловда қатнашишда аёлларга квота ажратилганидир. 2004 йилда аёллар масаласи бўйича қабул қилинган дастур барча соҳаларни қамраб олди. Айниқса, ишсиз аёлларимизни ўқитишга эътибор кучайди”, - деди Д.Алимбекова.

“Ниҳол” аёллар ташкилоти раҳбари Фарзона Ҳошимова 2004 йилда чиқарилган баъзи ҳукумат қарорлари ижро механизми номукаммаллиги сабабли ННТлар учун анча тўсиқ бўлганини айтди.

“Иқбол” аёллар маркази раҳбари Нигора Ғаффорова ўтаётган йилда ёш ўзбек қизларининг эрта турмушга чиқиш ҳолатлари камайганини маълум қилди. Шу билан бирга, унинг эътирофича, олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов ҳажми ошгани ўзбек оилаларидаги қиз фарзандларнинг илм олиш имконияти чегараланишига олиб келган.

Н.Ғаффорова ҳам ННТларни қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни улар фаолиятига бироз тўсиқ бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG