Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:39

Жамият янги йилда фаолроқ ишламоқчи


Куни-кеча Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти Фарғона вилояти бўлимининг жорий йилдаги сўнгги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари янги йилдаги фаолият йўналишларини муҳокама қилди.

Жамиятнинг мазкур бўлими фаолияти ўтаётган йилда 2003 йилга нисбатан анча сустлашгани кўзга ташланган эди. Бу ҳолат ташкилотдаги айрим фаоллар ўртасидаги турли келишмовчилар билан изоҳланганди.

Янги йил олдидан ўтказилган йиғилишда қатнашганларнинг сўзларига қараганда, сўнгги 3-4 ой давомида мавжуд камчиликлар бартараф этилган.

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, янги йилда жамият аъзолари вилоятда инсон ҳуқуқлари бўйича иш олиб бораётган бошқа ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш орқали фаолиятни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари вилоятда инсон ҳуқуқлари соҳасида юзага келган камчиликлар, уларни ечишга бўлаётган тўсиқлар масаласини ҳам муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG