Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Ўзгариш бор, аммо...


Лобар Жорий йилнинг 21 декабрида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги “Гулистон” ширкатлар уюшмаси аҳли ичимлик сув, электр ва газ таъминотидаги доимий узилишларга қарши норозилик чиқиши қилганди.

Улар катта йўлни тўсиб, автомобиль шиналарини ёқиш орқали ўз норозилигини изҳор этганди.

“Озодлик” мухбири ширкатлар уюшмасида бўлиб, норозилик чиқишидан буён ўтган вақт оралиғида бу ерда юз берган ўзгаришларни ўрганишга ҳаракат қилди.

Ширкат аҳлининг айтишича, норозилик чиқишидан сўнг кунига саккиз соат давомида узиб қўйиладиган электр таъминоти тўла тикланган. Айрим хонадонларга ичимлик сув қувури ҳам тортилган. Фақат газ муаммоси шу пайтгача ҳал этилмаган.

Сайхунобод тумани ҳокимининг коммунал хизмат бўйича ўринбосари Ҳасанбой Мансуров газ муаммоси яқин кунларда ҳал этилишини билдирди. У аҳолига газ етказиб беришдаги узилишлар сабабини 35-40 йиллар илгари тортилган газ қувурларининг носоз аҳволга келиб қолгани билан изоҳлади.

Ҳ.Мансуровнинг таъкидлашича, ер устидан уч километрлик газ қувури тортиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Бунинг учун аҳолидан пул ҳам йиғиб олинган.

Аҳолининг сўзларига қараганда, барча ишлар, асосан, фуқаролардан йиғилган пул ҳисобига бажарилади. Ҳатто эски қувурларни ковлаб олишга ҳам одамлар пул йиғиб берган. Қувурларни таъмирлаш бошланганига бир ойча вақт ўтган. Лекин ўтган йили ҳам шундай иш бошланиб, охирига етмаган эди.

Ширкат аҳли ўзлари учун яратилаётган шароитлар сайлов туфайли бўлаётгани, янги йил яқинлашгани учун бу ҳолат бироз чўзилаётганини айтди. Улар Янги йил байрами ўтгандан сўнг ҳаммаси эски ҳаммом, эски тос қабилида бўлади, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG