Линклар

Люксембург 2005 йил 1 январдан олти ой давомида Европа Иттифоқи президентлиги вазифасини бажаришга киришди.


Люксембург ҳукумати Европа Иттифоқи-АҚШ муносабатларини яхшилашни ўзининг асосий мақсади, деб аллақачон эълон қилган. Ўзаро алоқалар совуқлашишига эса Ироқ Президенти Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлаштириш масаласида юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган.
Люксембург расмийлари Европа Иттифоқига Руминия ва Болгарияни қўшишни, шунингдек Жанубий Осиёда юз берган денгиз тўфонидан азият чеккан давлатларга ёрдам беришни ҳам асосий мақсадлардан бири қилиб белгилаган. Шу муносабат билан Люксембург 7 январ куни ёрдам кўрсатиш ишларига мутасадди вазирларнинг фавқулодда йиғилишини ўтказади.
XS
SM
MD
LG