Линклар

БМТ маълумотига кўра, донор давлатлар бир миллиард доллар ҳажмида ёрдам кўрсатишга ваъда берган. Бу ёрдамнинг асосий қисми АҚШ ва Япония хиссасига тўғри келади.


1 январ куни Япония ҳукумати табиий офатдан зарар кўрган давлатларга 500 миллион доллар ҳажмида ёрдам кўрсатишини эълон қилди. Жума куни АҚШ 350 миллион доллар ҳажмида ёрдам ажратилишини маълум қилган эди. Бундан ташқари Британия 95, Швеция 75, Испания 68 миллион доллар ҳажмида ёрдам ажратишга ваъда берди.
Айни пайтда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг шанба куни билдиришича, цунами юз берган минтақаларда, хусусан Шри Ланкада аҳоли орасида ичбуруғ каби юқумли касалликлар тарқалмоқда. Минтақада юқумли касаллик тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG