Линклар

Инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи ташкилотлар маълумотига кўра, 26 декабрда Ҳинд океани минтақасида рўй берган цунами, яъни, денгиз тўфони оқибатида 125 минг одам нобуд бўлган ва улар сони соат сайин кўпаймоқда.


Шанба куни БМТ вакили Ян Эгеланд мухбирларга юз берган тўфон оқибатида нобуд бўлганлар сони 150 мингга яқинлашганини билдирди.
1 январ куни Таиланд Бош вазири Бхокин Бхалакула:“Бугундан бошлаб қидирув ишларини яна етти кун давом эттирамиз. Кейин муддатни узайтириш ёки узайтирмаслик ҳақида ўйлаб кўрамиз ”, – дея баёнот берди.
Расмий маълумотларга кўра, денгиз тўфонидан Индонезия, Таиланд, Шри Ланка, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда яшовчи тахминан икки миллион одам азият чеккан. Ҳозирда ушбу аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли иш олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG