Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасининг шимолий қисмида ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда.


Фаластин томони билдирган маълумотга кўра, Исроил танклари ва ҳарбий техникалари ҳозирда Байт Хонун шаҳрида юрибди.
Куни кеча Ғазо минтақасининг жанубий қисмида Исроил ҳарбийларининг уч кунлик ҳарбий амалиёти тугалланди. Ҳаракатлар давомида 13 нафар фаластинлик ўлдирилди. Шанба куни Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос фаластин жанггари гуруҳларига қарши чора кўрмаслигини билдирди.
Исроил томони эса бу гуруҳларга қарши ҳукумат миқёсида жиддий чора кўрилишини талаб қилаётган эди. “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида Маҳмуд Аббоснинг таъкидлашича, Фаластин ҳукумати ўз халқини ҳимоя қилиши зарур. Фаластин қуролли гуруҳлари эса уларнинг ҳавфсизлиги таъминланган тақдирда жамият аъзоси бўлишга рози, дея билдирди Маҳмуд Аббос.
У Фаластин етакчилигига кўрилаётган асосий номзодлардан биридир.
XS
SM
MD
LG