Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий Ироқ бўйича халқаро анжуманда иштирок этмаслиги мумкин.


Ўтган ҳафта Иордания қироли Абдулла расмий Теҳронни Ироқ ички ишларига аралашаётганликда айблади. Бунга жавобан Эрон бўлажак анжуманга бойкот эълон қилишини билдирган эди. Ироқ бўйича халқаро анжуман 4 январ куни Уммон пойтахтида бўлиб ўтади.
Унда Ироққа қўшни олти давлат Ташқи ишлар вазирлари — Иордания, Туркия, Сурия, Саудия Арабистони, Қувайт ва Эрон иштирок этиши кутилмоқда. Учрашув бош мавзуси — Ироқда 30 январ кунига белгиланган умумхалқ сайловига бораётган тайёргарликдир.
XS
SM
MD
LG