Линклар

logo-print

Таиланд Бош вазири Тақсин Синаватра тўфон бўлиб ўтган ҳудудларда эпидемия кўтарилишига ҳукумат йўл қўймайди, деб баёнот берди.


“Биз вазиятни назорат остида ушлаб турибмиз — бунга ишонишингиз мумкин. Таиландда юқумли касалликлар тарқалмайди. Биз барча зарур чораларни кўраяпмиз. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигидан аҳолини огоҳлантираяпмиз. Нобуд бўлганларнинг жасадларини тезликда йиғиб олиш учун одамларни жўнатдик”, — деди Таиланд Бош вазири Тақсин Синаватра.
Индонезиянинг Суматра оролида ишлаётган шифокор мухбирларга бундай ҳикоя қилди:
“Зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш учун, биринчи навбатда, шифохонаси бўлган лагер очишимиз керак. Бундан ташқари, бу лагерда сувни тозаловчи махсус ускуна бўлиши керак. Шунда икки ярим минг одам зарур биринчи ёрдам билан таъминланади”.
XS
SM
MD
LG