Линклар

Жанубий Осиёдаги табиий офат қурбонлари сони 150 минг кишига етиши мумкин, дея хабар қилди бугун БМТ вакили Ян Эгеланд.


Ҳозирга қадар расман қайд этилган қурбонлар сони 127 минг нафар. Жаҳон жамоатчилиги офатдан азият чеккан инсонлар учун икки миллиард долларга яқин маблағ ажратди. Ҳозир тахминан 5 миллион одам ичимлик суви ва озиқ-овқат ҳамда тиббий дори-дармонга муҳтождир.
Америка ва Ҳиндистоннинг бортида касалхонаси бўлган ҳарбий кема ҳамда ветолётлари Шри-Ланкага жўнатилди. Вертолётларга ортилган озиқ-овқатлар Индонезиянинг чекка Суматра оролига ҳам жўнатилди.
Аммо мазкур ҳудудларда тинимсиз давом этаётган ёғингарчилик гуманитар ёрдамни етказишга халақит бермоқда. Бундан ташқари, ёрдамларни зарур нуқталарга тақсимлаш ва тарқатишда муммолар кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG