Линклар

logo-print

Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкаларида бир неча кундан буён кетма-кет ёнғин содир бўлмоқда.


Сўнгги хабарларга кўра ёнғинлар оқибатида тахминан 18 одам нобуд бўлган. Ўтган тунда Хабаровск ўлкасида рўй берган ёнғинда 4 одам нобуд бўлди. Амур вилоятида эса икки гўдак тутундан бўғилиб ўлди.
Шунингдек, Якутиянинг Сунтара қишлоғида ҳам кучли ёнғин бўлган. Фавқулодда вазиятларда қутқарув хизмати вакиллари билдирган маълумотга кўра, уч одамнинг жасади топилган. Яна тўрт одам бедарак ҳозирча.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, сўнгги кеча-кундузда Узоқ Шарқда 144 та ёнғин содир бўлган.
XS
SM
MD
LG