Линклар

16 январ куни Хорватияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.


Кеча бўлиб ўтган биринчи босқичда президентликка номзодларнинг бирортаси 50 фоиздан ортиқ овоз ололмади. Хорватиянинг ҳозирги президенти Стип Месич тахминан 49 фоиз овоз тўплади. Унинг асосий рақиби — ҳукуматни бошқараётган “Хорватия демократик иттифоқи” партияси етакчиси, Бош вазир ўринбосари Ядранка Косордир. У 20 фоиз овоз тўплади.
Сайлов натижалари муносабати билан Стип Месич бугун бундай деди:
“Мен учун овоз берганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу Хорватия ривожланган мамлакатлар томон тўғри йўлдан интилаётгани далолатидир. Бу биз танлаган принципдир”.
Президентликка ҳар икки номзод келгусида Хорватиянинг НАТО ва Европа Иттифоқи таркибига кириши тарафдоридир.
XS
SM
MD
LG