Линклар

АҚШ, Туркия ва Ироқ ҳукумати вакиллари яқин кунларда Ироқ шимолидаги курд исёнчилари масаласини муҳокама этадилар.


Бу ҳақда бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитейж маълум қилди. Учрашув Анқара шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Туркия ҳукумати фикрича, Ироқ шимолида фаолияти таъқиқиланган Курд Ишчилар партиясига алоқадор бўлган беш мингга яқин қуролланган одам бор. Улар мустақил давлат ташкил этиш ҳаракатида.
Бундан аввал Армитейж айни масалани ироқлик курдлар етакчилари Массуд Барзани ва Жалол Талабоний билан муҳокама қилган эди. Шу кунларда Америка дипломати Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафарда.
XS
SM
MD
LG