Линклар

Жанубий Осиёда сув остидаги ер қимирлаши рўй берганига бугун саккиз кун бўлди.


Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат 144 минг одамнинг ёстиғини қуритган. Офатдан омон қолганларга эса шу кунларда гуманитар ёрдам — ичимлик суви, озиқ-овқат ва дори-дармон етказилмоқда. Энг оғир вазият Индонезиянинг Суматра оролида юзага келди. Ҳозирга қадар жаҳон жамоатчилиги фожеадан жабр кўрганларга икки миллиард доллардан ортиқроқ маблағ ваъда қилди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Жанубий Осиё давлатларига сафари олдидан бундай деди:
“Биз ҳудуддаги давлат ва халқаро ташкилот вакиллари билан учрашиб, қандай ёрдам бериш мумкинлигини аниқламоқчимиз. Бу инсоният тарихида рўй берган энг даҳшатли табиий офатлардан бирига қарши олиб борилаёган энг катта гуманитар ёрдам ҳодисасидир”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тез ёрдам кўрсатиш дастури координатори Ян Эгеланд эса бугун бундай деди:
“Биз фожеадан жабр кўрган тахминан икки миллион одамни озиқ-овқат билан таъминлашимиз керак. Бу рақам биринчи январдан бошлаб яна икки юз мингга кўпайди ва келажакда яна ўсиши мумкин”.
XS
SM
MD
LG