Линклар

logo-print

Хитойдан олинган хабарларда авто ҳалокатда 54 киши ҳалок бўлгани айтилади.


Кеча Хитойнинг Қинғай вилоятида содир бўлган ҳалокатда яна 41 киши жарохатлангани хабар қилинмоқда.
Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тибетга зиёрат қилганларни олиб қайтаётган юк автомашинаси ағдарилган.
Ҳалокат сабаблари хабар қилинмади.
Ўтган йили Хитойда рўй берган авто ҳалокатлар натижасида 100 минг киши қурбон бўлгани айтилмоқда.
Айни пайтда, Хитойнинг аҳоли ва оилани режалаштириш бўйича давлат комиссияси мамлакат аҳолиси бир миллиард 300 мингга етишини маълум қилди.
Давлат комиссияси вакилига кўра, Хитойнинг бир оила-бир бола сиёсати аҳолининг бир миллиард 300 мингга етишини 4 йилга сурган. Лекин, Хитой расмийси мамлакатда демографик ўсиш ҳали ҳам юқори эканини таъкидлади.
Демография бўйича мутахссисларнинг фикрига кўра, Хитой аҳолисининг ҳар йили 10 миллионга кўпайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG