Линклар

logo-print

Айни пайтда, янги сайланган Украина Президенти Виктор Юшченко мамлакатда замонавий бозор иқтисодиёти тизими жорий этилишини билдирди.


Юшченко украиналиклар янги ҳукумат фаолиятининг ижобий натижаларини бир йил ичида кўришларини ваъда қилди.
Юшченкога кўра, янги ҳукуматнинг устивор стратегияси Европага қўшилиш бўлади. Унинг айтишича, бунинг ортида ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ. Бунинг асосий сабаби Европада демократия, ижтимоий сиёсат ва иқтисодиёт стандртларининг юқорилигидир.
Юшченко қайтадан ўтказилган президентлик сайлови иккинчи босқичида Янукович устидан ғолиб чиққан эди. Янукович Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишини билдирди.
Лекин хозирча ўз мағлубиятини тан олгани йўқ. Бу Юшченконинг президентлик лавозимига киришишига тўсқинлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG