Линклар

Ўзбекистондан олинган хабарга кўра, бугун Марказий сайлов комиссияси 26 декабр куни ўтказилган парламент сайловлар биринчи босқичининг расмий натижаларини эълон қилди.


Марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, сайловнинг бирнчи босқичида парламентдаги 120 ўриндан 62тасига депутат сайланган.
Парламент сайловларида бешта партия қатнашди. Энг кўп ўринни Либерал Демократик Партия олди. Мамлакат сиёсий саҳнида энг ёш бўлган бу партия 21 ўринга эга бўлди.
Ўзбекистоннинг энг кекса сиёсий партияси, собиқ Коммунистик партия меросхўри ҳисобланган Халқ Демократик Партияси 18 ўринни эгаллади.
Шунингдек, Фидокорлар партияси 9 ўрин, Миллий тикланиш партияси 6 ўрин ҳамда Адолат партияси 2 ўринга эга бўлгани айтилмоқда.
Бундан ташқари 6 нафар мустақил номзод ҳам парламент депутатлигига сайланган.
Сайловнинг иккинчи босқичи 9 январ куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG