Линклар

Жанубий Осиёдаги тўфондан азият чеккан мамлакатларга ёрдам кўлами ошаётганлиги хабар қилинмоқда.


Хабарларга кўра, дунё мамлакатлари цунами рўй берган мамлакатларга ёрдамни сезиларли даражада оширишини маълум қилмоқда.
Япония мудофаа вазирлигининг билдиришича, Индонезия, Тайланд ва Малайзияга юбориш учун тиббий ва қутқарув бригадалар тайёргарлик кўрмоқда.
Жанубий Корея ҳам олдин ваъда қилинган ёрдам миқдорини 10 баробар оширгани айтилмоқда. Шунингдек, АҚШ ҳукумати ҳам офат рўй берган мамлакатларга қўшимча ҳарбий кучларни юборишини маълум қилган.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Президент Бушнинг укаси, Флорида штати губернатори Жеф Буш ҳамда Австралия ташқи ишлар вазири Александр Даунерлар билан етказилган зиён ва ёрдам кўламини баҳолаш учун тўфон рўй берган худудга сафар қилди.
Бангкокда журналистлар олдида чиқиш қилган Пауэлл ўтган ҳафтадаги цунами бутун дунё фожеаси эканини айтди.
“Цунами оқибатлари бутун дунё фожеасидир. АҚШ, шубҳасиз, мухтожларга ёрдам беришда томошабин бўлиб турмайди. Менимча, биз оҳирги кунларда нафақат молиявий, балки ҳарбий ёрдам бериш истагида эканимизни кўрсата олдик”, - деди АҚШ Давлат котиби.
Пауэллнинг айтишича, хозир дунё давлатлари ёрдам сифатида ваъда қилган 2 миллиард долларни қандай тақсимлаш энг катта муаммо бўлиб турибди.
XS
SM
MD
LG